Виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш маркази

“VIRTUAL POS SERVICE” МЧЖ виртуал касса дастурини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади.

 

Виртуал кассалар рўйхати:

1.   PILL POS 4.0.0.1 дастури.

 

PILL POS 4.0.0.1 дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли “ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИ ВА ВИРТУАЛ КАССА ТИЗИМИ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги Қарор талабларига жавоб беради. PILL POS 4.0.0.1 виртуал касса дастурий таъминоти фискал маълумотлар оператори билан тўғри интеграция қилинган ва аптекадаги савдо жараёни маълумотлари Давлат Солиқ Қўмитаси билан онлайн тартибда алмашиниб туради.

 

Онлайн-НКМ, виртуал касса моделлари (версиялари) бўйича сотув нархлари:

Ҳар бир уланган виртуал касса учун ойлик абонент тўлови 50.000 (Эллик минг) сўм қилиб белгиланган.

 

Хизмат кўрсатиш турлари:

Дорихоналар иш фаолиятини автоматлаштириш.